Қозоғистон ва Эстония бизнес-форумда 517 миллион долларлик шартномалар имзолади
ASTANА. Каzinform — Давлат раҳбари Қозоғистон ва Эстония ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган бизнес-форум савдо ва инвестиция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни жонлантиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қасим-Жомарт Тоқаев транспорт ва логистика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги, саноат, молия ва таълим соҳаларидаги ўзаро манфаатли шерикликнинг истиқболли йўналишларига тўхталди.

Шунингдек, у мамлакатда Эстония бизнесини кенгайтиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.
Йиғилишда Эстония Президенти Алар Карис ҳам нутқ сўзлади.

Бизнес-форум доирасида икки мамлакат компаниялари умумий қиймати 517 миллион доллардан ортиқ бўлган 11 та тижорат ҳужжатини имзоладилар.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга давлат ташрифи билан келган Эстония Президенти Алар Карисни Ақордада кутиб олди.