Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедовни табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Сердар Бердимуҳамедовни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаб, унга Туркманистон фаровонлиги ва йўлидаги маъсулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб.

Икки мамлакат халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдамга асосланган алоқаларни давом эттирган ҳолда, томонлар Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Қозоғистон Президенти Туркманистон раҳбариятининг кучли ва фаровон давлат қуриш бўйича стратегик йўналиши бундан буён ҳам давом этишига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Сердар Бердимуҳамедовни давлат ташрифи билан Қозоғистонга келишга таклиф қилди.

Суҳбат чоғида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам Гурбангули Бердимуҳамедовни сайловнинг муваффақиятли ўтгани билан табриклади ва сайловчиларнинг фаоллигини таъкидлаб ўтди.

Сўнгги хабарлар
telegram