Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлатлар раҳбарлари икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини, жумладан, Қозоғистон Президентининг ўтган йил октябр ойида Ашхободга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Президентлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортиб, энергетика, транспорт, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик фаоллашганидан мамнунлик билдирдилар. Суҳбат чоғида давлатлар раҳбарлари икки қардош мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш ниятида эканликларини қайд этдилар.
Туркманистон Президентига самимий ҳурмат-еҳтиром изҳор этган Қасим-Жомарт Тоқаев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, Туркманистон раҳбарининг бой сиёсий ва ҳаётий тажрибаси ушбу мамлакат равнақига хизмат қилиши шубҳасиз.