Қасим-Жомарт Тоқаев Туркияда ишлаётган қозоғистонлик қутқарувчиларга муваффақиятлар тилади

Вазир Президентга Туркиянинг даҳшатли зилзиладан жабр кўрган ҳудудларида қозоғистонлик қутқарувчилар томонидан олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишлари ҳақида ҳисобот берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қийин шароитларга қарамай, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан яқин алоқада бўлиб, юксак касб маҳоратини намоён этиб, ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни самарали бажармоқда. Ҳозиргача омон қолган 4 киши қутқариб олинди.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, қутқарувчилар ва кинологлар гуруҳи бедарак йўқолган Қозоғистон фуқароларини қидириш учун бугун эрталаб Хатайга етиб келди.
Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонлик қутқарувчилар ишига ижобий баҳо бериб, уларга муваффақиятлар тилади.
Бундан ташқари, Президент Ҳукуматга Ислом ҳамкорлик ташкилоти орқали Сурияга гуманитар ёрдам жўнатиш бўйича топшириқ берди.