18:21, 12 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорлик соҳасидаги устувор вазифаларни айтиб ўтди
ASTANА. Каzinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорлик соҳасидаги устувор вазифаларни айтиб ўтди, дея хабар беради Каzinform.
«Энди мен кечиктирмасдан ҳал қилиниши керак бўлган устувор вазифаларга тўхталиб ўтсам, БИРИНЧИ. Қонун устуворлигини, хусусий мулкни ҳимоя қилишни таъминлаш зарур.Бу тадбиркорликни ривожлантириш, сармоя жалб этишнинг асосий шартидир. Лекин уни бузилмасдан сақлаш учун тизимдаги бир қатор муаммоларни ҳал этиш зарур.Масалан, назорат органлари ва судлар томонидан қонун бузилишининг расмий белгилари аниқланганда текшириш тамойилига амал қилинмаяпти. Компания фаолиятидаги ҳар қандай хато, ҳатто кичик хатолик ҳам кўпинча жиноят деб ҳисобланади. Натижада мамлакат иқтисодиёти доимий равишда жиноий ва ҳуқуқий тазйиқлар остида қолмоқда», - деди Давлат раҳбари.
Унинг айтишича, мазкур йиғилишда иштирок этаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари бу масалага алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Негаки, кучишлатар тузилмаларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар бизнесдан тинмай келиб туради.
«Жиноятчиликка, жумладан, иқтисодий жиноятларга қарши кураш фақат қонун доирасида амалга оширилиши керак. Бундай муболаға нафақат давлат манфаатларига зид, балки Қозоғистон шаъни ва обрўсига путур етказади, менинг ташаббусларимга жамоатчилик ишончини пасайтиради. Биз мувозанатли назорат механизмини яратишимиз керак. Ҳар бир йирик инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини назорат қилиш учун назорат органидан биттадан мансабдор шахсни тасдиқлаш ташаббуси билан чиққанман. Бироқ, бу масалада сезиларли натижа йўқ. Президент Администрациясига бир ой муддатда Бош прокуратура ва Бизнес-омбудсман билан биргаликда тегишли таклиф киритишни топшираман», – деди Президент.