Қасим-Жомарт Тоқаев Шимолий Қозоғистон вилоятида баҳорги экиш ишларининг бориши билан танишди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари баҳорги экиш ишлари билан танишиш мақсадида «Дайындық Агро» МЧЖга қарашли далага ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform Ақорданинг Telegram каналига таяниб.

Бу хўжалик ғалла етиштириш, мойли экинлар ва чорвачилик билан шуғулланади. Унинг тасарруфида 15,8 минг гектар экин, 4,2 минг гектар яйлов ерлари бор. Корхона директори Биржан Шаймерденовнинг айтишича, жорий йилда ғалланинг Австриянинг «Тризо» навини экиб, гектаридан 25 центнердан ҳосил олишни мўлжаллаяпти.

photo

Президентга баҳорги экиш ишларининг бориши ҳақида маълумот берилди. Вилоят раҳбари Айдарбек Сапаровнинг таъкидлашича, далаларга минерал ўғитлар етказиб бериш, баҳорги экиш учун техника танлаш, фермерларга ёқилғи етказиб бериш режа асосида олиб бориляпти.

photo

Давлат раҳбари меҳнат унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигига янги технология ва ишлаб чиқариш усулларини жорий этиш муҳимлигига эътибор қаратди. Президент вилоят раҳбариятига бу борадаги ишларни давом эттириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш бўйича ҳам топшириқлар берди.

Давлат раҳбари фермерлар экспортга талаб юқори бўлган экинлар етиштиришга мослашганини таъкидлаб, фермерлар меҳнатини ижобий баҳолади.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар