13:04, 20 Июнь 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев сентябрь ойида Германияга ташриф буюради
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кузда Германияга ташриф буюришни режалаштирган. Бу ҳақда у Ақордада Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Сентябрь ойида Германияга навбатдаги ташрифим ҳақида жуда ижобий фикрдаман. Манғистау вилоятига ташриф буюриш ҳақидаги қарорингизни ҳам қадрлайман. Ўйлайманки, бу бизнинг бизнес ҳамкорлигимиздаги ютуқларимизни намойиш этади ва, тушинишимча, Сиз денгиз портига ҳам ташриф буюрмоқчисиз. Ташрифда Бош вазир ҳамроҳлик қилади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари Германия делегацияси аъзоларига ҳам миннатдорлик билдирди.