Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодасини Қозоғистонга таклиф қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Қироллиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.
None
None

Президент ва унинг вориси савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар фаоллашганини алоҳида таъкидлаб, икки мамлакат ҳамкорлигининг ижобий истиқболларини қайд этди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим деб ҳисоблайди.

Қасим-Жомарт Тоқаев нефт-кимё, қишлоқ хўжалиги, энергетика, молиявий хизматлар ва туризм каби соҳалар салоҳияти катта эканини таъкидлади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Муҳаммад бин Салмон Ол Саудни мамлакатимизга ташриф буюришга таклиф қилди.

Тахт вориси таклифни қабул қилди.

Етакчилар бир-бирларини Рамазон ойи билан табрикладилар.

Сўнгги хабарлар