Қасим-Жомарт Тоқаев Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раисини қабул қилди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Марат Омаровни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Президентга жорий йилнинг биринчи ярмидаги рақобат ҳолати ва асосий товар бозорларида рақобатдаги тўсиқлар тўғрисида маълумот берилди.

Давлат раҳбарига монополияга қарши терговнинг оралиқ якунлари, иқтисодиётни монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, монополияга қарши органнинг ролини кучайтириш муаммоси ҳақида маълумот тақдим этилди.

Йил бошидан буён монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганлиги бўйича 48 та ҳолат бўйича тергов ишлари якунланди. Шунингдек, 33 та ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, нохолис бозор субъектларига 3,5 миллиард тенгедан ортиқ жарима солинган.

Судда монополияга қарши 40 дан ортиқ иш бор.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат иқтисодиётининг асосий тармоқларида монополияга барҳам бериш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш ва рақобатни ривожлантириш бўйича қўшимча таклифлар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар