Қасим-Жомарт Тоқаев «Она ва бола» миллий тадқиқот марказига ташриф буюрди

Қасим-Жомарт Тоқаев мазкур марказдаги Смарт синф фаолияти билан танишди. Даволанаётган болалар ўқишдан қолиб кетмаслиги учун «Смарт синф» ташкил этилди. Бу ерда математика, тарих ва бошқа фанлар мактаб ўқув режасига мувофиқ ўқитилади. Шунингдек, мусиқа ва эртаклар ёрдамида терапия машғулотлари, турли ижодий ўйинлар, шахмат тўгараги ташкил этилган.
Президент республиканинг турли вилоятларидан келиб даволанаётган болалар, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари ўсмирларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қолди. Қасим-Жомарт Тоқаев Болалар йили доирасида ўсмирларга таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа соҳаларда эътибор қаратилаётгани ва бундан буён ҳам қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари давом эттирилишини маълум қилди.
Президентга маълум қилинишича, болалар бўлимларида 351 нафар бола даволанмоқда. Жорий йилда бу ерда 18 мингга яқин бола соғломлаштирилди. Кейинги 3 йилда «Она ва бола» миллий илмий-тадқиқот марказига 30 дан ортиқ янги тиббий технологиялар жорий этилди, мутахассислар хорижда малака оширди.
Учрашув сўнгида Президент болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, барчага совғалар тарқатди.