Қасим-Жомарт Тоқаев Омск губернаторига маҳалий қозоқларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди

Учрашувда Қозоғистон вилоятлари ва Омск вилояти ўртасида савдо, машинасозлик, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Президент ҳудудлараро муваффақиятли ҳамкорлик ўзаро савдога ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
«Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бу йўналишда Омск вилояти алоҳида ўрин тутади. Омск вилояти ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 380 миллион доллардан ошди. Қозоғистон Омск вилоятининг биринчи рақамли ҳамкоридир. Ватандошларимиз, қозоқлар истиқомат қилаётган бу чегарадош вилоятнинг аҳамияти катта, – деди Президент.
Давлат раҳбари Омск шаҳрида истиқомат қилаётган қозоқ диаспораси икки давлат ўртасидаги олтин кўприк эканини таъкидлаб, ватандошларимизнинг тарихий Ватани билан маънавий боғланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун Александр Бурковга миннатдорлик билдирди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Омск вилояти ҳокимлиги ва аҳолисига қозоқ халқининг буюк фарзандлари Чўқон Валихонов ва Сакен Сейфуллинни улуғлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, губернатор Александр Бурков минтақа Қозоғистон компаниялари билан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, нефт-кимё, қурилиш каби соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.