Қасим-Жомарт Тоқаев номига ҳамдардлик телеграммалари келиб тушмоқда

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев номига Абай вилоятида содир бўлган даҳшатли ёнғин оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар вакилларидан ҳамдардлик телеграммалари келиб тушмоқда, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None

Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг шарқий минтақасида содир бўлган даҳшатли ўрмон ёнғини туфайли Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлаб, самимий тилакларини билдирди.

«Ишончим комилки, табиий офатнинг оғир оқибатлари бартараф этилиб, жабрланган ҳудудлар нормал ҳаётга қайтади», – дейилади Россия Президенти телеграммасида.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳалокатли ўрмон ёнғинлари оқибатида одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги совуқ хабарни чуқур руҳий тушкунлик билан қабул қилганини айтди.

«Шундай қайғули дамларда сизга ҳамда қардош ва дўст Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдираман. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман. Ишончим комилки, бу фавқулодда вазият яқин келажакда тўлиқ бартараф этилади», – дейилади Ўзбекистон Президенти телеграммасида.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди.

«Катта қайғуга шерик бўлган ҳолда, ҳалок бўлган қозоғистонликларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман», – дейилади Қирғизистон Президенти телеграммасида.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон яқин орада Ҳукумат ва дўст Қозоғистон халқининг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин ўчирилишига ишонч билдирди.

«Абай вилоятида содир бўлган кенг кўламли ёнғин оқибатида одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги қайғули хабарни чуқур тушкунлик билан қабул олдик. Биз бутун Қозоғистон халқига, ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», – деб ёзган Тожикистон Президенти.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Абай вилоятидаги ҳалокатли ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди.

«Туркманистон халқи ва Ҳукумати номидан ҳамда шахсан ўз номимдан ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Ишончим комилки, бу фавқулодда вазият тез орада бартараф этилади», – деди Сердар Бердимуҳамедов телеграммада.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ёзишича, Абай вилоятидаги ҳалокатли ўрмон ёнғини оқибатида одамлар ҳалок бўлгани ва кўп йўқотишлар ҳақида хабар олган.

«Ушбу фожиали вазият муносабати билан ўз номимдан ва Озарбайжон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдираман. Шунингдек, табиий офатдан жабр кўрган ҳудуднинг тезроқ тикланишини тилайман», – дейилади Илҳом Алиев телеграммасида.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига Туркия халқи ва шахсан ўз номидан ҳамдардлик билдирди.

«Шу қайғули дамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Турк халқи номидан ва шахсан ўз номимдан жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман», – дейилади Туркия Республикаси Президенти телеграммасида.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Қозоғистондаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Покистон Ҳукумати ва халқи номидан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини дуо қиламан», – деб ёзади Шаҳбоз Шариф.

Ҳамдардлик телеграммалари келишда давом этяпти.

Сўнгги хабарлар