Қасим-Жомарт Тоқаев май ойида Туркияга давлат ташрифи билан боради

NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда.
None
None

Суҳбат аввалида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоған бир-бирларини Рамазон ойи бошланиши муносабати билан табрикладилар.

Жорий йилнинг март ойида Қозоғистон ва Туркия икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлади.

Президентлар савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш суръатларини юқори баҳоладилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга, кейинчалик эса келажакда 10 миллиард долларга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Туркия раҳбари Қозоғистон Президентининг май ойида Анқарага давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга янги суръат бағишлашига умид билдирди.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Қасим-Жомарт Токаев Режеп Таййип Эрдоғаннинг Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича тинчликпарварлик саъй-ҳаракатлари самарадорлигини юқори баҳолади.

Икки давлат раҳбарларининг мулоқоти анъанавий дўстлик руҳида ўтди.

Сўнгги хабарлар