Қасим-Жомарт Тоқаев: Мамлакат келажаги бевосита ўқитувчиларга боғлиқ
ASTANА. Кazinform – Ўқитувчилар давлат аҳамиятига молик ишларни бажармоқда. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтда бўлиб ўтаётган педагогларнинг Республика август конференциясида айтиб ўтди.

– Аввало, барчангизни анъанавий август конференцияси очилиши билан табриклайман! Бу ёш авлодга сифатли таълим ва тарбия бериш масаласига бағишланган ғоят муҳим учрашувдир. Ўқитувчи – миллат чироғи. Ҳар кунги машаққатли меҳнатингиз билан юрт равнақига беқиёс ҳисса қўшасиз. Ёш авлодга билим бериб, илғор фикрли халқни вояга етказмоқдасиз. Сизлар халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга фаол ҳисса қўшяпсизлар. Бугун мамлакатимиз ўқитувчилар жамоасига самимий миннатдорчилигимни билдираман!, – деди Президент.
Давлат раҳбари ўқитувчилар ҳақиқатан ҳам давлат аҳамиятига молик ишларни амалга ошираётганини алоҳида таъкидлади.
– Ибрай Алтинсарин “Мен яхши ўқитувчини ҳаммадан кўра кўпроқ қадрлайман”, деган эди. Мамлакат келажаги бевосита ўқитувчиларга боғлиқ. Шундай экан, ўқитувчининг жамиятдаги ўрни ҳаммадан баланд бўлиши керак, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида ўқитувчиларнинг август конференцияси бошланди.