Қасим-Жомарт Тоқаев Қуролли Кучлар раҳбарияти билан маслаҳат ўтказди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Мудофаа вазирлигида армияни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
None

Қасим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазирлиги раҳбариятига ҳарбий хавфсизликнинг жорий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда Қуролли Кучлар тузилмаси ва таркибини модернизация қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, ҳарбий бошқарув тизимини замонавий рақамли усуллар орқали такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда Қозоғистон армиясини замонавий ва юқори технологияли қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан қайта жиҳозлаш масалалари муҳокама қилинди. Мудофаа вазирлигига ҳарбий кучлардан фойдаланишнинг янги усулларини жорий этиш орқали жанговар тайёргарлик дастурини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Президент ҳарбий хизматчиларнинг касбий савиясини ошириш, меритократия асосида мартаба юксалтириш мақсадида ҳарбий таълим ва кадрлар сиёсатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Давлатимиз раҳбари ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматнинг ижтимоий мавқеини юксалтириш, ёшларни ҳарбий хизматга рағбатлантириш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунида Олий Бош Қўмондон давлат манфаатларини, ҳар бир фуқаро хавфсизлигини ҳимоя қилиш Қуролли Кучларнинг бурчи эканини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар