Қасим-Жомарт Тоқаев Қозон Кремлига ташриф буюрди

Давлат раҳбарининг Татаристон Республикасига ташрифи «Қозон Кремл» давлат тарихий-меъморий ва санъат музей-қўриқхонасига ташриф буюришдан бошланди.
Татаристон Президенти Рустам Минниханов Қасим-Жомарт Тоқаевга диққатга сазовор жойларни кўрсатди.
Рустам Минниханов ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ушбу ноёб тарихий мажмуа ҳақида сўзлаб берди. Қасим-Жомарт Тоқаев Қозон Кремлидаги «Қул Шариф» масжиди ва Благовещенск соборини зиёрат қилди.
Масжидда Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси Камил Самигуллин Қуръон тиловат қилди.
Благовещенск соборида Қозоғистон Президенти Қозон ва Татаристон митрополити Кириллни жорий йилда пойтахтда бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг қурултойида иштирок этишга таклиф қилди.
«Қул Шариф» масжиди Қозон хонлигининг машҳур ёдгорлиги – XVI асрнинг иккинчи ярмигача бузилмаган қадимий собор масжидини хотираш мақсадида 2005 йилда Татаристоннинг Биринчи Президенти Минтимер Шаймиевнинг фармонига мувофиқ қурилган ва Имом Қул Шариф шарафига номланган.
Благовещенск собори пойдевори 1552 йилда рус подшоси IV Иван Грознийнинг фармони билан қўйилган.