Қасим-Жомарт Тоқаев: Қозоғистон ва Россия - стратегик ҳамкор ҳамда иттифоқчилар

Қозоғистон ва Россия - стратегик ҳамкор ҳамда иттифоқчилар. Бу ҳақда Қозоғистон ва Россиянинг ХIХ ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Тоқаев
Фото: akorda.kz

“Татнефть” билан биргаликда йиллик қуввати 340 минг тоннагача бутодиен ишлаб чиқарувчи Қозоғистон-Россия заводи қурилиши бошланди. Полиэтилен ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бўйича музокаралар якунланди. 2019 йилдан бошлаб саноат кооперацияси соҳасида қўшма ҳаракатлар дастури муваффақиятли ишламоқда. Айни пайтда биргина ушбу дастур доирасида умумий қиймати 3,2 миллиард долларлик 30 та лойиҳа амалга оширилди. Умумий қиймати 27 миллиард доллардан ортиқ бўлган яна 60 га яқин лойиҳа амалга оширилмоқда ёки ишлаб чиқилмоқда”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари жорий йилнинг сентябрь ойида Астана шаҳрида “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтганини, унда икки мамлакат саноат кооперацияси ўртасидаги янги уфқлар муҳокама қилинганини эслатди.

“Буларнинг барчаси Қозоғистон ва Россия стратегик ҳамкор ва иттифоқчи эканлигини яққол кўрсатади”, — деди Қозоғистон Президенти.

Сўнгги хабарлар