Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Елбасы Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Астана Опера» опера ва балет театрида тантанали тадбирда иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига асосланиб.

Қозоғистон Президенти барча қозоғистонликларни Мустақиллик йиллиги билан табриклаб, йиғилганлар олдида нутқ сўзлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида Қозоғистон давлатчилиги тарихининг асрлар давомидаги энг муҳим даврларига, Мустақилликка эришгандан сўнг Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий, ташқи сиёсат, маданий ва фан соҳаларида эришган муҳим ютуқларига эътибор қаратди. Биринчи Президент – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг суверен Қозоғистон барпо этишдаги улкан меҳнатига алоҳида эътибор қаратди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди.

«Ягона халқ бўлиб равнақ топишимизда барча соҳа вакиллари, турли касб-ҳунар эгалари, барча фуқароларимиз иштирок этди. Мустақилликни мустаҳкамлаш – бу юртга фойда келтирадиган аниқ ишларни амалга ошириш демакдир. Қозоғистон сизларнинг бунёдкорлик меҳнатингиз туфайли катта муваффақиятларга эришди. Шу қутлуғ санада Мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун халқимизга доимо миннатдорчилик билдираман», – деди Президент.

Ўз нутқи якунида Қасим-Жомарт Тоқаев минбарга Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевни таклиф қилди.

Тантанали йиғилишдан сўнг байрам концерти намойиш этилди.




Сўнгги хабарлар
telegram