Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

ALMATY. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳридаги Астана майдонида ўтказилган байрам тадбирида иштирок этиб, барча қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

Давлат раҳбари ушбу байрам азалдан эзгулик ва бунёдкорлик улуғланадиган улуғ байрам бўлиб келганини таъкидлади.

– Аждодларимиз кеча-кундуз тенглашиб, бутун табиат янгиланадиган Наврўз байрамини кенг нишонлашга алоҳида эътибор қаратган. Йил боши Улуснинг улуғ куни сифатида нишонланади. Наврўз – фаровонлик, ҳамжиҳатлик, чинакам меҳр-оқибат ва ўзаро ғамхўрлик байрамидир. Бугун мен сизлар билан байрамни нишонлаш учун Алматига келдим. Алмати – мустақиллигимизнинг олтин бешиги. Халқимизга қайтган Улуснинг улуғ куни шодиёналари ана шу муқаддас даргоҳдан бошланди. Алмати қозоқ халқининг маънавий, маданий ва ишбилармонлик марказидир. Бу ерда зиёлилар, санъат, таълим, илм-фан, бизнес вакиллари жамланган, – деди Президент.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов