Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Республикасининг янги сайланган Президентини табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Республикасининг янги сайланган Президентини табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорданинг расмий сайтига таяниб.
None
None

Қасим-Жомарт Тоқаев Юн Сок Ёльни Корея Республикаси Президенти этиб сайланиши билан табриклаб, унга мамлакатни ривожлантиришда муваффақиятлар тилади.

«Юртингиз фаровонлигини узоқ муддатли давом эттириш, жаҳон ҳамжамиятида обрў-эътиборини юксалтиришга қаратилган эзгу ишларингиз, янги ташаббусларингизда муваффақиятлар тилайман. Қозоғистон ва Корея ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида ривожланиб бораётган кенгайтирилган стратегик шериклигимизни янада юқори босқичга кўтариш йўлида сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигимни тасдиқлайман», — дейилади табрик мактубида.

Қасим-Жомарт Тоқаев Юн Сок Ёльга омад ва дўст Корея халқига фаровонлик тилади.

Сўнгги хабарлар