Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Республикаси Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

«Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан табиий офатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини ва бедарак йўқолган фуқароларнинг оилаларига қайтишини тилайман», - дейилади телеграммада.

Аввал хабар қилинганидек, Жанубий Кореяда ёмғир туфайли қурбон бўлганлар сони 32 кишига етди.

Жанубий Кореяда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида яна минглаб одамлар эвакуация қилинди. Расмийлар бедарак йўқолганларни қутқариш учун барча саъй-ҳаракатларни қилишга ваъда берди. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, табиий офат оқибатларини бартараф этишга 472 нафар ҳарбий хизматчи ва 69 та техника жалб этилган.

Сўнгги хабарлар