Қасим-Жомарт Тоқаев Колумбия мактабига БААнинг глобал мукофотини топширди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммити доирасида Колумбиянинг Fundacion Bios Terrae - ICAM Ubate Глобал ўрта мактабига Global High Schools номинацияси бўйича (Америка минтақаси)Zayed Sustainability Prize мукофотини топширди, деб хабар беради Kazinfortm Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
None

Zayed Sustainability Prize мукофоти барқарор ривожланиш соҳасидаги улкан ютуқлар учун Бирлашган Араб Амирликларининг глобал мукофотидир. Ушбу мукофот 2008 йилда бўлиб ўтган «Келажак энергияси бўйича жаҳон саммитида» БААнинг биринчи президенти, марҳум Шайх Зайд бин Султон Ол Наҳаённинг инсонпарварлик меросига ҳурмат белгиси сифатида таъсис этилган.

Ушбу мукофот нотижорат ташкилотлари, кичик ва ўрта корхоналар ва ўрта мактабларга соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат, энергия ва сувдан фойдаланиш каби тоифаларда барқарор ривожланиш соҳасида самарали ва инновацион ечимлар учун берилади.

2009 йилдан буён дунё бўйлаб 96 киши ушбу мукофотга сазовор бўлган. Zayed Sustainability Prize мукофоти 3 миллион долларни ташкил қилади. Бу йил мукофотга 152 давлатдан 4538 та ариза келиб тушган ва энг яхши 30 та лойиҳа финал босқичига йўл олган.

Фото: аkorda.kz

Сўнгги хабарлар