Қасим-Жомарт Тоқаев Кения Президентини 1-даражали "Достық" ордени билан тақдирлади
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Кения Республикаси Президенти Уильям Рутони 1-даражали "Достық" ордени билан тақдирлади.
“Қозоғистон ва Кения ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссангиз учун, жаноб Президент, Сизга 1-даражали "Достық" орденини топшириш мен учун катта шарафдир. Сизнинг меҳнатингиз дўстликни рамзий маънода ифодаловчи ушбу мукофотнинг моҳиятини тўлиқ намоён этади. Ушбу юксак мукофот Қозоғистоннинг самимий ҳурмати ва миннатдорчилигининг, шунингдек, ишонч ва ғзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ривожлантиришга содиқлигининг белгисидир”, — деди Қозоғистон Президенти Мустақиллик саройида бўлиб ўтган кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан сўнг.
Давлат раҳбари келажакда ҳам барча халқлар манфаати йўлида ушбу эзгу ишни илгари суриш учун кучларни бирлаштиришга тайёрлигини таъкидлади.
“Ҳурматли Президент Руто, энг эзгу тилакларим ва самимий табрикларимни қабул қилинг. Қозоғистон Республикаси ва Кения Республикаси ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Кения Республикаси Президенти Жаноби Олийлари Уильям Сэмюэл Руто 1-даражали "Достық" ордени билан тақдирланади”, — деди Қпсим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мустақиллик саройида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Кения Республикаси Президенти Уильям Рутони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.