Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида ўқитувчиларнинг август конференцияси бошланди
ASTANА. Kazinform — Пойтахтдаги Мустақиллик саройида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида педагогларнинг республика август конференцияси бошланди.

Замонавий, юксак маънавиятли, касбий баркамол ва ижтимоий масъулиятли шахсни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимининг бугуни ва келажаги ҳақида маълумот бериш мақсадида “Білім келешегі: адал азамат, кәсіби маман” мавзусида республика тадбири ўтказилмоқда.
Конференциянинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- «Адал азамат» дастури доирасида таълим ва тарбия интеграцияси;
- техник ва касб-ҳунар таълими ташкилотларида касбга йўналтириш ва келажакдаги (hard, soft, digital) кўникмаларни шакллантириш;
- ахлоқ, хавфсизлик ва сифатни ҳисобга олган ҳолда ўрта таълим тизимига сунъий интеллектни жорий этиш;
- «Қазақстан балалары» стратегиясини амалга оширишда манфаатдор органларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш;
- мактабларда инклюзив таълим амалиётини такомиллаштириш.
1500 дан ортиқ киши иштирок этаётган тадбирда «Келешек мектептері», «Абай ұлттық мектебі», «Дарынды балалар – ел мақтанышы», «ТжКББ-дегі үздік тәжірибелер», «Білім берудегі цифрлық шешімдер» мавзусида кўргазмалар ўрин олган. Бу ерда таълим тизимига сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этишга бағишланган кенг кўламли экспозиция, жумладан рақамли воситалар, интерактив платформалар, ўқув жараёнини мослашувчан ва самарали ташкил этишнинг янги усулларини жорий этувчи услубий ишланмалар ва технологиялар намойиш этилади.
Конференция якунлари бўйича ўқитувчилар мақомини оширишга қаратилган резолюция қабул қилинади. Тантанали қисмда таълим соҳасидаги энг яхши ходимларни тақдирлаш маросими ва қозоғистонлик санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан бошлаб мамлакатдаги барча таълим ташкилотларида “Адал азамат”(Ҳалол фуқаро) ягона таълим дастури йўлга қўйилиб, тарбиявий ишлар янги форматга ўтади.
Йил охиригача эса «Қазақстан балалары»(Қозоғистон болалари) ягона дастури қабул қилинади.