Қасим-Жомарт Тоқаев Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилни қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Артур Ластаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None

Учрашувда конституциявий ислоҳотга мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Конституциявий суд ва Олий судга мурожаат қилиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янги ваколатлари, шунингдек, Бош прокуратура билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Президент жиноят ишлари бўйича одил судлов ва жазони ўташ жараёнида фуқароларга берилаётган конституциявий кафолатни кучайтириш бўйича суд-ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқ чора-тадбирлар кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Омбудсман институтини янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини кучайтиришга қаратилган устувор вазифаларни қайд этиб, инсон ва фуқаро ҳуқуқларининг поймол қилинмаслигининг конституциявий кафолатини янада кучайтиришга доир қатор вазифаларни берди.

Сўнгги хабарлар