Қасим-Жомарт Тоқаев Ички ишлар вазирига жамоат хавфсизлигини янада оширишни топширди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти ҚР Ички ишлар вазири Ержан Саденовни қабул қилди. Қасим-Жомарт Тоқаевка мамлакатдаги жиноий ҳолат ва ички ишлар органлари амалга ошираётган Қонун ва тартиб қоидаларининг ижроси ҳақида маълумот берилди.

л
Фото: Ақорда

Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Ержан Саденов жорий йилнинг етти ойи давомида қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар натижасида мамлакатда жиноятлар сони 9 мингтага камайганини маълум қилди.

Одам ўлдириш, талончилик, соғлиққа оғир шикаст етказиш, безорилик ва бошқа асосий жиноят турларининг камайиши кузатилмоқда. Бу ишлар бўйича очиш даражаси яхшиланиб бормоқда.

Оғир ва ўта оғир жиноятларда иштирок этган 146 та жиноий гуруҳ тугатилди.

Полиция иш юритувидаги барча жиноят ишлари бўйича фуқароларнинг 28 миллиард тенгедан ортиқ зарари қопланди.

Ички ишлар вазири жиноятчиларни қидириш ишларининг натижалари ҳақида ҳам маълумот берди.

Ҳисобот даврида қидирувда бўлган 956 киши қўлга олинди, уларнинг 24 нафари чет элдан Қозоғистонга экстрадиция қилинди. Бедарак йўқолган 600 нафар шахс, шу жумладан 125 нафар вояга етмаганларнинг жойи аниқланди.

Интернет фирибгарлигига қарши кураш доирасида 6 та call-марказ тугатилди, 67 миллион сохта қўнғироқ ва 3 мингдан ортиқ фирибгарлик сайти блокланди. Фирибгарларнинг 2,8 миллиард тенгени чиқариб олишига йўл қўйилмади.

11 тоннадан ортиқ гиёҳванд модданинг айланмага киришига тўсқинлик қилинди, 19,5 мингта гиёҳванд моддага оид сайт блокланди.

Маст ҳолатда содир этиладиган жиноятларни олдини олиш, кадр салоҳиятини ошириш ва жиноят-ижроия тизимини такомиллаштириш чоралари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини янада ошириш бўйича бир қатор вазифалар юклатди.

Бундан олдин Президент Қозоғистон инвесторлар уюшмаси раиси Болат Ақшолоқовни қабул қилган эди.

Сўнгги хабарлар