Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раиси Си Цзиньпинни 70 ёшга тўлиши билан табриклади

ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг 70 йиллиги муносабати билан табрик йўллади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзиньпиннинг Хитойнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларини ривожлантириш ва халқаро майдонда юксак обрў-еътиборини оширишга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Давлат раҳбари ХХР Раисининг Хитой халқи фаровонлигини таъминлашга қаратилган ташаббуслари ва кенг кўламли ислоҳотлари муваффақиятли амалга ошишини исташини билдирди.

ҚР Президенти Қозоғистон икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканини яна бир бор тасдиқлади.

«Ишончим комилки, бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тўлиқ ёрдам беради», – дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар