Қасим-Жомарт Тоқаев Феликс Чисекедини I даражали “Достық” ордени билан тақдирлади
ASTANА. Кazinform — Президент бугун икки мамлакат йилномасида тарихий кун эканлигини айтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
— Қозоғистон Республикаси ва Конго Демократик Республикаси ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланмоқда. Биринчидан, Қозоғистонга илк бор ташриф буюқрган Президент Феликс Чисекедини кутиб олиш – биз учун катта шараф. Конго Демократик Республикаси Қозоғистоннинг Африкадаги ҳамкори ҳисобланади. Икки давлат ўртасида муносабатлар дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган. Қозоғистон Конго Демократик Республикаси билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Ҳамкорликни алоҳида суръат билан чуқурлаштириш учун барча имкониятлар мавжуд. Бизнинг олий даражадаги сиёсий ниятларимиз, савдо-иқтисодий салоҳиятимиз, маданий-гуманитар соҳаларда умумий мақсад ва вазифаларимиз муштарак. Бугунги музокаралар натижалари бунинг ёрқин далилидир. Биз икки томонлама муносабатларни ўзаро қўллаб-қувватлаш ва тушуниш руҳида янги босқичга кўтаришга келишиб олдик. Икки давлат манфаатларига жавоб берадиган муҳим келишувларга эришдик. Халқаро майдонда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдик. Глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ниятимизни билдирдик. Умуман олганда, Астана ва Киншаса ўртасидаги кўп қиррали шериклик катта салоҳият ва порлоқ келажакка эга, дейишга барча асослар бор, – деди Давлат раҳбари.
Қасим-Жомарт Тоқаев Феликс Чисекедининг ушбу эзгу ишга қўшган тарихий ҳиссасини юқори баҳолади. Шунингдек, уни халқининг қўллаб-қувватлашига таяниб, юртини олға етаклаган ҳақиқий етакчи, деб билишини таъкидлади.
— Конго Демократик Республикаси катта ютуқларга эришиб, етакчи бўлиб қолмоқда ва халқаро майдонда ўзгаришлар киритмоқда. Мамлакатингиз иқтисодиёти юксалмоқда. Сизнинг ташаббусингиз билан турли соҳаларда янги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бу муваффақиятлар — Сиз туфайли. Ишончим комилки, Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатингиз бундан кейин ҳам янада юксак марраларни забт этади. Қозоғистон ушбу мақсад ва интилишларга эришишда мамлакатингизни қўллаб-қувватлашга тайёр, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Қозоғистон ва Конго Демократик Республикаси Президенти Феликс Чисекеди ҳамкорликни юксалтириш, мамлакатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун I даражали “Достық” ордени билан тақдирланди.
— Бу — қозоқ халқининг Сизга бўлган алоҳида ҳурмати ва самимий миннатдорчилиги, халқингизга самимий эҳтиром рамзидир. Сиз Африка мамлакатлари етакчилари орасида бундай шарафли мукофотга сазовор бўлган биринчи сиёсатчисиз, — деди Президент.
Конго Демократик Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга мукофотга лойиқ кўргани учун миннатдорчилик билдирди ва самарали ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.
– Халқларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш учун бор кучимни ишга соламан. Биз бутун Африка қитъаси каби мамлакатимиз манфаатларига мос келадиган ҳамкорликнинг янги йўналишларини излаймиз ва уларни янада ривожлантиришга интиламиз. Ўз мамлакатимнинг, шунингдек, бутун Африка қитъаси манфаатларига мос келадиган интеграциянинг янги йўналишларини янада ривожлантириш ва ўрганишга интиламиз. Марказий Осиё минтақаси ҳалигача Африка учун унчалик маълум эмас. Шу боис, бугунги ва келажакдаги ҳамкорлигимиз икки қитъа ўртасидаги муносабатлар тарихида муҳим босқич бўлишига ишонаман, – деди Феликс Чисекеди.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Конго Президентини Ақордада кутиб олди.