Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмон билан учрашди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Мемлекет басшысы Тәжікстан Президенті Эмомали Рахмонмен кездесу өткізді
Фото: Ақорда

Президентлар Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишларини яна бир бор тасдиқладилар.

Томонлар олий даражада эришилган энг муҳим келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президентига “Марказий Осиё – Россия” саммити ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбарининг Душанбега ташрифи ҳақида хабар қилинган эди. Уни халқаро аэропортда Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода кутиб олди.

Сўнгги хабарлар