Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари бир-бирларини Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табрикладилар.
Президентлар сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида кўп томонлама ва ўзаро манфаатли давлатлараро муносабатлар ўрнатилганини қайд этиб, муносабатлар стратегик шериклик руҳида мустаҳкамланиб бораётганини таъкидладилар.
Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганига, Қозоғистон ва Тожикистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ҳамкорлигига эътибор қаратдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон Қозоғистон-Тожикистон муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини яна бир бор аниқладилар.
Фото: аkorda.kz