13:05, 22 Август 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига борди
DUSHANBE. Кazinform - Душанбе аэропортида Давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.


Ташриф доирасида кичик гуруҳда ва икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида олий даражадаги музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.



