Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Конго Демократик Республикаси Президентини кутиб олди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада мамлакатга давлат ташрифи билан келган Конго Демократик Республикаси Президенти Феликс Чисекедини кутиб олди.
Дастлаб Қасим-Жомарт Тоқаев ва Феликс Чисекеди расмий делегация аъзоларини бир-бирларини таништирдилар.
Шундан сўнг, мартабали меҳмонни ташрифи муносабати билан тантаналар залида саф тортган фахрий қоровул бошлиғи давлат раҳбарларига рапорт берди.

Президент оркестри икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Конго Демократик Республикаси Президенти мадҳияларни тинглаб бўлгач, Қозоғистон Республикаси Давлат Байроғи томон гилам бўйлаб юришди.

Унинг олдига етиб келганларида, меҳмон тўхтаб, бир оз таъзим қилиб, ҳурмати бажо келтирди. Кейин Конго Демократик Республикаси Президенти ва Қозоғистон Президенти фахрий қоровул сафидан ўтди. Фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашдилар.

Ҳозирда юқори даражадаги музокаралар олиб борилмоқда. Улар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари август ойи охирида Конго Президентининг махсус вакили Патрик Мпойи Луабеяни қабул қилган эди.