12:15, 18 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қашқадарёда юк машинаси қўйлар подасини уриб юборди
Қашқадарёда юк машинаси 95 бош қўйни уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат октябрь ойида содир бўлганини маълум қилди.
Таъкидланишича, шу йил 17 октябрь куни соат 05:00 ларда Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор—Самарқанд автомобиль йўлининг 105-километрида бошқариб кетаётиб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.нинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.