12:36, 03 Декабр 2020 | GMT +6
KASE: Тенгге мустаҳкамланиб бормоқда
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (KASE) савдолар натижаларига кўра доллар тенгеге нисбатан курси арзонлашди, деб хабар беради деб хабар беради Kazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 2 декабрь оқшомига нисбатан 2,61 тенгега пасайди ва 1 АҚШ доллари – 422,66 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 3 декабрдаги расмий курси 1 АҚШ доллари – 425,49 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz тақдим этган маълумотларга кўра, Алмати шаҳри валюта айрбошлаш пунктларида доллар 424,49 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш эса 422,84 тенге.
Нур-Султан шаҳрида доллар курси мос равишда 424,69 тенге ва сотиб олиш 423,28 тенге бўлиб турибди.