KASE: Қозоғистонда бирнеча кундан бери доллар арзонлашмоқда

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (KASE) савдолар натижаларига кўра доллар тенгеге нисбатан курси арзонлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 9 ноябрь оқшомига нисбатан 2,20 тенгега пасайди ва 1 АҚШ доллари – 428,97 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 10 ноябрдаги расмий курси – 1 АҚШ доллар 431,1 тенгени ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, тенге ҳафтанинг бошидан бери фонд биржасида мустаҳкамланишни давом эттирмоқда.



Сўнгги хабарлар