11:44, 14 Март 2022 | GMT +5
KASE: Доллар яна кўтарилиб, 511 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (KASE) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна кўтарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, 13 март оқшомига нисбатан доллар курси 0,22 тийинга ошган. 1 доллар учун 511,06 тенгени ташкил қилди.
ҚР Миллий банкнинг 14 мартдаги расмий курси 1 доллар учун 510,79 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 514,92 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи 519 тенге.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 517,56 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи 519,20 тенге.