Қарағандида ишлаб чиқариладиган вакцина расмий рўйхатдан ўтказилди

QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди фармацевтика мажмуаси Қозоғистон Республикасида «Гам-КОВИД-Вак» («Спутник – V») коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказишди, деб хабар беради Kazinform Қарағанди фармацевтика мажмуасига таяниб.
None
None

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, 13 февраль куни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эксперт ташкилоти рўйхатга олиш ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаларига кўра, вакцинанинг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги тўғрисида ижобий хулоса чиқарди.

Ушбу хулоса асосида ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ва фармацевтика назорати қўмитасига рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олиш учун ариза берилди.

Шундай қилиб, Қозоғистон «Спутник – V» вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган 27-чи давлат бўлди. Бугунги кунда вакцина Россия, Беларусь, Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея Республикаси, Тунис, Арманистон, Мексика, Никарагуа, Серб Республикаси (Босния ва Герцеговина таркибидаги энтитет), Ливан, Мьянма, Покистон, Мўғулистон ва Баҳрайн каби мамлакатларда рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда вакцина ишлаб чиқариш тўғрисидаги қарор ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси комиссияси томонидан Қозоғистон фармацевтика компаниялари экспертизалари натижасида қабул қилинган.


Сўнгги хабарлар