Қарағандида халқаро робототехника фестивалида 350 га яқин жамоа иштирок этмоқда

QARAǴANDY. Kazinform –Қарағандидаги “Жастар” спорт мажмуаси вақтинча роботлар мамлакатига айланди. Бу ерда анъанавий “RoboLand -2024” робототехника, дастурлаш ва инновацион технологиялар халқаро фестивали бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Қарағандида халқаро робототехника фестивалида 350 га яқин жамоа иштирок этмоқда
Фото: фестивал ташкилот қўмитаси

Бу йил тўққизинчи бор ўтказилаётган финал баҳсларида бешта давлатдан: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Россиядан 350 га яқин жамоа иштирок этмоқда.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, бу йилги саралаш баҳсларида 1800 га яқин жамоа қатнашган бўлиб, ҳар бештадан биттасигина финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Қарағандида халқаро робототехника фестивалида 350 га яқин жамоа иштирок этмоқда
Фото: фестивал ташкилот қўмитаси

RoboLand турли мамлакатлардан робототехника ижоди тарафдорларини бирлаштиради. Мусобақанинг доимий бош ҳаками - Халқаро спорт ва таълим робототехника ассоциацияси президенти Максим Васильев.

Қарағандида халқаро робототехника фестивалида 350 га яқин жамоа иштирок этмоқда
Фото: фестивал ташкилот қўмитаси

Ўзбекистонлик делегация раҳбари Эльдар Аппазовнинг айтишича, улар биринчи навбатда тажриба учун бу ерга келади.

- RoboLandда 4-чи марта иштирок этмоқдамиз. Бу нуфузли платформалардан бири. Биз ўзимиз амалга оширишимиз учун тажриба орттиришга интиламиз. Бу йил катта гуруҳ билан келдик. 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган 25 нафар иштирокчи. Улар 12 та йўналиш бўйича беллашадилар. Ўтган йил биз кўплаб медаллар қўлга киритдик ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгалладик. Бу йил ҳам медаллар қўлга киритамиз деган умиддамиз”, - деди у.

Қарағандида халқаро робототехника фестивалида 350 га яқин жамоа иштирок этмоқда
Фото: фестивал ташкилот қўмитаси

Бишкеклик 18 ёшли Ринат Советқанов учун бу ҳам тўртинчи фестивалдир. У - RoboLandнинг кўп карра ғолиби. Биринчи марта 2018 йилда мактаб ўқувчиси сифатида қатнашган. Ҳозир эса И.Раззақов номидаги Қирғизистон давлат техника университетининг 1-босқич талабаси. Жамоа билан биргаликда у эко-робот яратиш зарур бўлган ижодий тоифада чиқиш қилади.

- Дунё бўйлаб атроф-муҳитни асраш мавзуси жуда долзарб, чунки глобал исиш ва бошқа омиллар рўй бермоқда. Биз атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга ёрдам бермоқчимиз. Биз тоза энергия ишлаб чиқариш учун модулли шамол генераторини яратдик”, - дейди иштирокчи.

Қарағандида халқаро робототехника фестивалида 350 га яқин жамоа иштирок этмоқда
Фото: фестивал ташкилот қўмитаси

Икки кун давомида ёш робототехниклар 15 тоифа бўйича ўзаро куч синашади. Иштирокчиларнинг ёши 4 ёшдан 18 ёшгача. RoboLand-Kazakhstan номинациясида ўқитувчилар ўқувчилар билан биргаликда жамоа бўлиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, RoboLand фестивали 2015 йилдан буён Қарағандида ўтказилиб келинади, 2016 йилдан эса халқаро мақом олди. Унинг ташкилотчиси Қозоғистон Республикаси Таълим вазирлиги, Kazdidac уюшмаси, ҳомийлар ва ҳамкорлар кўмагида Қарағанди вилояти таълим бошқармаси ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар