Қамшибек Қонқабаев спортдаги фаолиятини якунлади

QYZYLORDA. Кazinform - Қозоғистонлик боксчи Қамшибек Қонқабаев спортдаги фаолиятини якунлади.

Қонқабаев
Фото: Қозоғистон бокс федерацияси

Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов малум қилди.

Қамшибек Қонқабаев 1991 йилда Қизилўрда шаҳрида туғилган.

Қамшибек Қонқабаев 1991 йил 18 ноябрда Қизилўрда шаҳрида туғилган. Ҳозиргача у Токио Олимпиадасида бронза, 2017 ва 2019 йилги жаҳон чемпионатларида иккита кумуш медални қўлга киритган. У 2022 йилги ёзги Осиё ўйинларида ҳам иккинчи ўринни эгаллаган ва Осиё чемпионатининг тўрт карра совриндори ҳисобланади. Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт устаси. мамлакат чемпиони ва совриндори.

Бундан ташқари, Қамшибек профессионал боксда 6 та жанг ўтказган. Уларнинг тўрттасида ғалаба қозонди ва икки бор мағлубиятнинг аччиқ таъмини тотди.

Эслатиб ўтамиз, Қамшибек Қонқабаев Париж Олимпиадасидаги сўнгги жангини ўтказиб, илк жангида испаниялик юб Гадфа Дриссига имкониятни бой бериб қўйганди.

Шундан сўнг уни рингда бошқа кўришмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси 2025 йилда иккита жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар