21:08, 06 Август 2024 | GMT +5
Камала Харрис Миннесота губернаторини вице-президентликка номзод сифатида танлади

АҚШ президентлигига демократ номзод Камала Харрис Миннесота губернатори Тим Уолзни вице-президентликка номзод қилиб танлади. Бу ҳақда Америка ОАВлари хабар берди. Яқин соатларда расмий эълон қилиниши кутилмоқда.
ОАВ хабарларига кўра, Харрис дам олиш кунларини олти кишидан танлаб, потенциал кампания ҳамкорлари билан суҳбатларда ўтказди.
60 ёшли Тим Уолз собиқ ўқитувчи бўлиб, иккинчи муддатга губернатор сифатида ишламоқда. Бунгача у Конгрессда 12 йил давомида республикачилар устунлик қиладиган консерватив қишлоқ округи вакили бўлган.