Калифорниядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинларига уй хўжаликларидан биридаги ходаларнинг ёниши сабаб бўлган
Бу ҳақда сешанба куни давлат идоралари маълум қилди. Тергов шуни аниқладики, ёнғин штатдаги хонадонлардан бирида хода ёқиш жараёнидан чиққан кўмирнинг шамол томонидан учиб кетиши натижасида келиб чиққан.
Ўтган ҳафтадан Биг Сур яқинидаги каньонда бошланган ёнғин тезда Колорадо ва Калифорния бўйлаб тарқалиб, Тинч океани қирғоқлари томон 50 мил тезликда шамол билан ҳаракатланди.
Штат расмийлари Тинч океани соҳилидаги йирик Сalifornia-1 автомагистралининг бир қисмини ҳар икки йўналишда ёпишга мажбур бўлдилар, ёнғин Биг Сур қишлоғига яқинлашгач, маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга чақирилди.
Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти (CаlFire) маълумотларига кўра, ёнғин камида 6 квадрат километр майдонни қамраб олган. Айни пайтда ўзгарувчан шамол ва намликнинг ошиши ўт ўчирувчиларга ёнғинни бартараф этишга ёрдам берди. Сешанба куни штат расмийлари ёнғин 50% ўчирилганини айтди.
Монтерей округи соғлиқни сақлаш департаменти шу ҳафта бошида маҳаллий аҳолини Калифорниядаги тизим инфратузилмаси шикастланиши мумкинлиги сабабли сувни қайнатишдан огоҳлантирди.
Калифорнияда узоқ вақтдан бери фаол ўрмон ёнғинлари мавсуми бўлган, аммо сўнгги йилларда, ҳеч бўлмаганда, қисман иқлим ўзгариши туфайли, у узоқроқ ва қаттиқроқ бўлди.
Аввалроқ, сентябр ойида АҚШ президенти Жо Байден 2021 йилда АҚШда содир бўлган табиий офатлар оқибатларидан кўрилган зарарни 100 миллиард доллардан ортиқ деб баҳолаган эди.
Америка раҳбари Калифорниядаги Калдор ўрмон ёнғини оқибатларини ўз кўзлари билан кўрганини айтди. У, шунингдек, Луизиана, Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида бўлиб, у ерда «Ида» тўфони келтирган зарарни баҳолади.
Байденнинг сўзларига кўра, табиий офатлар тез-тез содир бўлади. Шу билан бирга, у иқлим ўзгаришига инсон фаолияти сабаб бўлишини таъкидлади.
Америкаликларнинг ўзлари Колорадо оловини Пало Колорадо каньонидаги бошланғич нуқтаси шарафига номладилар.
Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда қатор телекўрсатув ва фильмларда иштирок этиши билан машҳур Биксби кўприги суратлари тарқалди.
Муаллиф: Арсен Утешев