Қўллаб-қувватловчилар форуми: Қасим-Жомарт Тоқаев ўзига ишонч билдирганларга миннатдорчилигини билдирди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари иштирокида қўллаб-қувватловчилар форуми бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Йиғилишда Халқ коалицияси Қозоғистон Республикаси президентлигига Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини кўрсатди.

Форумда мамлакатдаги турли сиёсий партиялар ва республика жамоат ташкилотлари вакиллари бўлажак президент сайловида Қасим-Жомарт Тоқаев номзодини қўллаб-қувватлади.

Давлат раҳбари форумда нутқ сўзлаб, унга билдирилган ишонч учун тадбир иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.

Форумда АМАNАТ, «Ак Жол», Қозоғистон Халқ партияси каби сиёсий партиялар ва 30 дан ортиқ республика жамоат ташкилотларининг икки мингдан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Сўнгги хабарлар
telegram