Jibek Joly сайёҳлик поезди: Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бўйлаб маданий саёҳат бошланди

ASTANA. Kazinform – 20-25 март кунлари Jibek Joly халқаро сайёҳлик поезди Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бўйлаб маданий ва маърифий саёҳатга йўл олди.

Jibek Joly туристік пойызы: Қазақстан, Өзбекстан және Тәжікстанды қамтыған мәдени сапар басталды
Фото: ҚТЖ

Лойиҳанинг янги босқичида йўналиш биринчи марта Душанбегача кенгайтирилди.

Йўналиш Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган Алмати — Туркистон — Самарқанд — Душанбе — Тошкент — Алмати каби тарихий шаҳарларни ўз ичига олган. Бу қадимий цивилизациялар ва замонавий мегаполисларни ягона йўналишда бирлаштирди. Турда 400 дан ортиқ сайёҳ иштирок этди.

Jibek Joly туристік пойызы: Қазақстан, Өзбекстан және Тәжікстанды қамтыған мәдени сапар басталды
Фото: ҚТЖ

Туристик пакетга поездда саёҳат, профессионал гидлар билан экскурсиялар, сайёҳлик объектларига кириш чипталари ва туроператорлар томонидан ташкил этилган трансфер хизматлари киритилган.

Jibek Joly туристік пойызы: Қазақстан, Өзбекстан және Тәжікстанды қамтыған мәдени сапар басталды
Фото: ҚТЖ

Лойиҳанинг мазмуний қиймати унинг Наврўз байрами ва муқаддас Рамазон ойининг тугашига тўғри келиши билан янада ошди. Бу давр янгиланиш ва маънавий покланишнинг, шунингдек, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларнинг мустаҳкамланишининг яққол намоёнидир. Сайёҳлар минтақа халқларининг анъаналари, миллий урф-одатлари, мусиқаси ва турмуш тарзи, шунингдек, уларнинг тарихий мероси билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Jibek Joly туристік пойызы: Қазақстан, Өзбекстан және Тәжікстанды қамтыған мәдени сапар басталды
Фото: ҚТЖ

Такидлаш жоизки, Jibek Joly сайёҳлик поезди илк марта 2024 йилда йўлга қўйилган ва Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 10 та сайёҳлик рейслари амалга оширилган. Ушбу йўналишга талаб юқори бўлгани сабабли, «Keruen Express» сайёҳлик поезди ҳам йўлга қўйилди. Лойиҳа бошланганидан бери жами 3000 га яқин сайёҳга хизмат кўрсатилди.

Jibek Joly туристік пойызы: Қазақстан, Өзбекстан және Тәжікстанды қамтыған мәдени сапар басталды
Фото: ҚТЖ

Бундан ташқари, Jibek Joly сайёҳлик поезди Kazakhstan International Tourism Fair (KITF) халқаро туризм ярмаркасида МДҲдаги илк халқаро сайёҳлик поезди сифатида муваффақиятли амалга оширилгани учун "Энг яхши сайёҳлик маҳсулоти" мукофотига сазовор бўлди.

Лойиҳа "Қозоғистон темир йўли" МК” АЖ томонидан "Ўзбекистон темир йўллари", "Тожикистон темир йўллари" ва "Қозоғистон туризм саноати" билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Jibek Joly туристік пойызы: Қазақстан, Өзбекстан және Тәжікстанды қамтыған мәдени сапар басталды
Фото: ҚТЖ

Ушбу сайёҳлик поездининг йўлга қўйилиши темир йўл туризмини ривожлантиришга янги туртки берди, минтақа мамлакатлари ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, Буюк Ипак йўлининг тарихий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Jibek Joly сайёҳлик поездининг йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.