Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари: Қозоғистоннинг қайси шаҳарларда арзонлади

ASTANA. Kazinform — 2 сентябрь ҳолатига кўра, ҳисобот ҳафтасида Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турлари нархи пасайди.

азық-түлік
Фото: Ұлттық статистика бюросы

Ҳафта давомида пиёз нархи 7,2 фоизга, сабзи 4,6 фоизга, картошка 3,2 фоизга, оқ бошли карам 3,1 фоизга, олма эса 1 фоизга арзонлади.

“Ҳудудлар кесимида мамлакатимизнинг қатор шаҳарларида дефляцион динамика кузатилди. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий нархлар даражаси бир ҳафта ичида Жезқазғанда 0,4 фоизга, Қостанайда 0,2 фоизга, Ақтау ва Қарағандида 0,1 фоизга пасайди, — дейилади хабарда.

Республика бўйича пиёзнинг ўртача нархи килограммига 166 тенгени ташкил этди. Энг паст нарх Туркистон шаҳрида қайд этилди — килограмми 135 тенге.

Мамлакат бўйича сабзининг ўртача нархи килограммига 238 тенге. Энг паст нарх Павлодар шаҳрида қайд этилди — килограмми 155 тенге.

Республика бўйича картошканинг ўртача нархи килограммига 234 тенге бўлди. Энг мақбул нархлар Павлодарда — 169 тенге ва Қостанайда — 183 тенге даражасида шаклланди.

Помидорнинг республика бўйича ўртача нархи килограммига 546 тенге. Энг мақбул нарх Тараз шаҳрида қайд этилди — килограми 315 тенге.

Гўшт маҳсулотлари орасида республика бўйича суякли мол гўштининг ўртача нархи килограммига 3 804 тенге, товуқ гўшти нархи эса 1 746 тенге даражасида қайд этилди.