Ижевскдаги мактабда отишма: 6 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди

None
МOSKVA. Kazinform - Ижевскдаги мактабда юз берган отишмада олти киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумчи ўз жонига қасд қилган, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Бугун полицияга Ижевск шаҳридаги 88-мактабда отишма юз бергани ҳақида хабар келди. Полиция ходимлари зудлик билан жойга жўнаб кетишди «, - деди Россия Ички ишлар вазирлигининг Удмурт Республикаси бўйича матбуот хизмати.

Таълим муассасаси қўриқчиси ҳалок бўлди, ўқувчилар орасида қурбонлар ва ярадорлар бор. Дастлабки маълумотларга кўра, отишма содир қилган шахс ўз жонига қасд қилган. Ўқувчилар ва ўқитувчилар эвакуация қилинган.

Воқеа жойига Удмуртия раҳбари Александр Бречалов етиб келди.

Мактаб Ижевск марказида шаҳар маъмурияти биноси ёнида жойлашган. Ҳозир бу ерда 982 нафар мактаб ўқувчиси таҳсил олмоқда, 80 нафар ўқитувчи меҳнат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май ойида Қозондаги мактабда юз берган отишма натижасида 8 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган эди.

Фото: таss.ru


Сўнгги хабарлар
telegram