Июл ойида Беларусда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смfилов Беларусь Бош вазирининг биринчи ўринбосари Николай Снопков билан учрашди, дея хабар беради Кazinform.

Эслатиб ўтамиз, Николай Снопков Қозоғистон-Беларусь ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг 17-мажлисида иштирок этиш учун Нур-Султанга ташриф буюрган.

Учрашувда Алихан Смаилов Қозоғистон Беларусь билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, жумладан, савдо ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият беришини таъкидлади.

«Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд, деб ҳисоблайман», — деди Бош вазир.


Қозоғистон Бош вазирининг сўзларига кўра, Беларусь билан саноат кооперацияси соҳасида 100 миллион долларлик 7 та лойиҳа амалга оширилган.

14 миллион долларлик яна иккита лойиҳа ишга туширилди, янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Ўз навбатида, Николай Снопков Беларусь Республикаси Қозоғистон билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

«Биз вақт синовидан ўтган ҳамкорлармиз, шунинг учун бизнинг вазифамиз барча соҳаларда ҳамкорликни ошириш ва чуқурлаштиришдан иборат. Бу саноат кооперацияси ва мамлакатлар ўртасидаги турли ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга асосланади», — деди Беларусь Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари.


Суҳбат чоғида қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, 2022 йил июл ойида Витебскдаги «Славян бозори» халқаро санъат фестивали доирасида Беларусда Қозоғистон маданияти кунларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.


Сўнгги хабарлар
telegram