Италияда коронавирус туфайли комендант соати ўрнатилади

RIM. ANSA – Kazinform - Италия ҳукумати COVID-19 инфекwиясининг янги ҳолатлари кўпайганлиги сабабли мамлакатда иккинчи даражали карантин режимини жорий қилмоқда. У бугундан 3 декабригача амал қилади, деб хабар беради Kazinform ANSA агентлигига асосланиб.
None
None

Карантин доирасида Италия шаҳарларида маҳаллий вақт билан 22:00 дан 05:00 гача комендантлик соати амал қилади.

Жамоат транспорти 50%дан ошмаслиги керак, мактаб автобуслари бундан мустасно. Ҳукумат қарорига биноан саёҳатлар ҳам тўхтатилади.

Мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича бошқа чора-тадбирлар қаторига ўрта мактабларда масофадан ўқитиш жорий этиш, дам олиш кунлари музейлар ва савдо марказларини ёпиш киради.

Жойларда бошқа чоралар камида икки ҳафта ичида ҳудудлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади, дейилади Италия ҳукумати қарорида.

Маълум рақамларга келсак, Италия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда COVID-19 инфекциясининг 30 550 та янги ҳолати қайд этилган. Мамлакатда янги коронавирусдан яна 353 киши вафот этди. Италияда COVID-19 дан жами 39 764 киши вафот этган.

Сўнгги хабарлар