Истанбулда «Янги Қозоғистон» давра суҳбати бўлиб ўтди

ISTANBUL. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллиги Туркиянинг Avrasya Bir фонди кўмагида Қозоғистоннинг дўстлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Туркиянинг энг қадимий ва йирик таҳлилий марказларидан бири – Евроосиё стратегик тадқиқотлар марказида (АSАМ) ўтказилган «Янги Қозоғистон» мавзусидаги давра суҳбатида Қозоғистоннинг Истанбулдаги Бош Консули Алим Байел, Avrasya Bir жамғармаси президенти Шабан Гулбаҳор, туркиялик олимлар, тадқиқотчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Бош Консул А.Байел иштирокчиларга Қозоғистонда режалаштирилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. У Қозоғистон раҳбарияти конструктив ва кўп векторли ташқи сиёсатни давом эттириш ниятида эканини, шу нуқтаи назардан Туркия ва туркий дунё билан алоқалар устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлади. А.Байел Қозоғистон-Туркия ҳамкорлигида эришилган ютуқлар, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги сўнгги қадамлар ҳақида гапирди.

Учрашув иштирокчилари Қозоғистон 30 йил давомида кўплаб муваффақиятларга эришганини, мустақиллигини мустаҳкамлаганини таъкидлади. Таниқли тарихчи, профессор Аҳмет Ташагил қозоқлар туркийлик моҳиятини энг юқори даражада сақлаб қолганлигини, Қозоғистон туркий дунёнинг бешиги эканини эслатди. Сўзга чиққанлар тинчликсевар ва мутаносиб ташқи сиёсат юритилаётганига алоҳида урғу бериб, бу стратегия мамлакат тараққиётининг янги босқичида ҳам изчил давом эттирилишига умид билдирди.

Аvrasya Bir жамғармаси президенти Турк дунёси Евроосиё қитъасининг марказида жойлашгани ва бу маконда конструктив рол ўйнаш учун бирдамлик ва муштарак саъй-ҳаракатларга муҳтожлигини таъкидлади.

Икки томонлама муносабатлар стратегик шериклик даражасида. 2021 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва бу мустақилликнинг барча йилларидаги рекорд кўрсаткичдир. Шу тариқа Туркия Қозоғистоннинг 9-савдо ҳамкори позициясидан Россия, Хитой, Италия ва Нидерландиядан кейин 5-ўринга кўтарилди.

Охирги уч йил ичида Туркиядан Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий сармоя киритилиши рекордларни янгилади. Бу кўрсаткич 2019 йилда 358 миллион долларни, 2020 йилда эса 363 миллион долларни ташкил қилган. Биргина 2021 йилнинг тўққиз ойида бу кўрсаткич 535 миллион долларга етди.

Сўнгги хабарлар