Истанбулда Россия ва Украина музокараларининг учинчи раунди якунланди

ASTANА. Кazinform — Томонлар тўлиқ таркибдаги учрашуви 20:37 да (Астана вақти 22:37) бошланди ва 40 дақиқа давом этди, деб хабар беради ТАСС.

Музокара
Фото: Александр Рюмин/ ТАСС

— Энг муҳими: алмашиш ҳарбий хизматчилар билан чекланиб қолмайди, балки тинч аҳоли вакилларини ҳам ўз ичига олади, — деди ТАСС манбаси.

Унинг сўзларига кўра, иштирокчиларнинг тўлиқ контингенти музокарага 20:37 да(Астана вақти билан 22:37) тўпланган ва тахминан 40 дақиқа суҳбатлашган.

16 май куни бўлиб ўтган биринчи раунд якунлари бўйича томонлар “1000 га 1000” тамойили бўйича маҳбусларни алмашиш ва инқироздан чиқишнинг турли жиҳатлари бўйича меморандумлар топширишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Украина келаси ҳафта Россия билан музокараларни тиклашни таклиф этгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар