Иссиқкўлда сув аттракционида ҳалокат юз берди ва 2 киши ҳалок бўлди

None
Фото: kabar.kg
BISHKEK. КАBAR-Каzinform – Иссиқкўлдаги «Таблетка» сув аттракционида сайёҳлар теплоходни уриб юбориши оқибатида қиз ва йигит ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.

Вилоят ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса ҳақида уч нафар жабрланувчи ётқизилган шифохонадан хабар берилган.

23 июль куни соат 16:30 да Чўлпон-Отадаги пляжлардан бирида «Таблетка» моторли қайиғи сув аттракцони хизматини кўрсатиб, дам олувчиларни сайрга олиб чиқди. Туристлар ўтирган баллон пароходга урилади.

Ҳодиса оқибатида 3 киши тан жароҳати олган, улардан икки нафари, қиз ва йигит ўша куни реанимация бўлимида вафот этган. Яна бир жабрланувчи жарроҳлик бўлимида даволанмоқда.

Полиция тергов давомида ўз айбига иқрор бўлган гумонланувчини қўлга олди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Чўлпон-Ота шаҳридаги Иссиқкўл пляжида гидроцикл (скутери) икки кишини уриб юборгани ва ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар